Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳга берилган ваъда ҳақида

21:04 / 14.12.2014 | Sobir Hudoynazarov | 1099

Мен аввал сигарет чекар эдим, шу ёмон одатни ташлаш йўлида ҳар хил ҳаракатлар қилиб кўрдим, лекин ҳаракатларим натижаси кўпи билан бир ҳафтага бормасдан яна чекишни бошлардим. Бир куни қайтиб чекмасликка қаттиқ қарор қилдим ва 3, 4 кундан кейин яна чека бошладим. Шунда янги сигарет қутидан бир дона чекканимдан сўнг ҳумор йўқолиб, қайтиб бошлаганимга афсусландим ва уйимиз ёнидаги кўл бўйига чиқдим. Кўл бўйида Аллоҳ таолони номини айтиб қайтиб чекмасликка қарор қилдим ва янги очилган ичида 19 дона сигарет қутисини кўлга улоқтирдим. Эртасига шаҳарда дўстим билан кетаётганимда ердан бир қути ичида 19 дона мен чекадиган сигарет топиб олдим. Ҳайрон бўлиб, дўстимга бундан бир кеча олдинги воқеани айтиб бердим, у эса кулиб қуйди. Мен ҳаёлимда “бу тасодиф бўлиши мумкин” деб ўйладимда кетавердим. Шунда ердан яна бир худди шундай ичида 19 дона қути сигарет топдим. Бу шайтонданми? Аллоҳ мени синамоқдами? Илтимос, жавоб берсангиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бўлиши мумкин. Сиз аҳдингизда маҳкам туринг. Иншааллоҳ ҳаммаси яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat