Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ваҳима ва вас-васдан қутулиш ҳақида

13:17 / 11.12.2014 | Muslima Mumina | 3422

Ассалому алейкум хурматли Шайх Хазратлари! мени бир йил олдин хомиладор бўлиб юрган чоғимда онажоним тўсатдан оламдан ўтиб қолдилар. Бир неча кундан сўнг мен фарзанд кўрдим. лекин раҳматли онам ўтган кундан то ҳозирга қадар ҳар куни раҳматли онамни тушимда кўраман. 5 вақт намоз ўқиб раҳматли ота-онам ҳакларига дуо қилардим. Қаттиқ тушкунликка тушиб қолгандим. Аллоҳдан қаттиқ қўрқиб, ҳаром билан ҳалолни фарқлай бошладим ва бир неча ойдан сўнг ўзим вас-вас бўлиб қолгандим. Ёлғиз қолишдан қўрқиб қолгандим. Мени асаби чарчабди деб неврология касалхонасида даволатишди, онам раҳматли ўтиб қолгач анчагача устларида қучоқлаб ётганман. Баъзилар ўликни юки тушиб қолганмикинам дейишди…Чил Ёсинлар ўқитишди ва ҳозиргача гоҳ-гоҳ тинчлантирувчи, ваҳимани тургизмайдиган дорилар ичиб тураман. Мени ҳаёлим ўлиб колишим мумкин, яқинларимни йўқотиб қўйиш ёки ўлим ҳақидаги ҳаёллар ваҳимага солади. Кечалари ухлолмай қўрқиб қалтираб чиқаман. Нима қилай? Маслаҳат беринг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, мени дуо қилинг илтимос!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Билган сураларни ўқиб ўзингизга дам солиб юринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat