Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Назр бўлиб қолса, каффоратини қандай ўтайман?

13:07 / 11.12.2014 | Muhammad Ali | 1090

Алҳамдулиллаҳ, ҳар йили қурбонлик қилишга ҳаракат қиламан. Биринчи марта 20 ёшимда қурбонлик қилганимда, “Худо хоҳласа умримнинг охиргача ҳар йили қурбонлик қиламан” дегандим. Лекин бу йил қўлим калталик қилиб қурбонлик қилолмадим. Менинг бу ниятим назрга кирадими? Агар назр бўлса, унинг каффорати қандай бўлади? Кейинги йил Аллоҳ қодир қилса, ўтган йилгини қўшиб иккита жонлик қурбонлик қилишим керакми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизнинг бу ниятингиз назрга кирмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat