Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикликга ҳаром пул аралашса

11:15 / 05.12.2014 | Rahmatulloh Abdumajidov | 1097
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Биз оилада 4 фарзандмиз, 3 ўғил ва 1 қиз. Мен ўғилларнинг кенжасиман. Мен ва ўртанчи акам ҳозир Россияда ишлаяпмиз. Алҳамдулиллаҳ ота-онамиз ҳаёт, ишлаб топган пулимизни ота-онамизга берамиз ва улар кимга ва қаерга керак бўлса ишлатишади. Мени бир нарса қийнаяпти, акам Москвада ўзбекча чойхонада иш бошлади. Мен Санкт-Петербургда машина заводида иш бошладим. Акам ишлайдиган чойхонада ўзбек ва бошқа халқлар таомлари тайёрланар экан ва гўштлар ношарий усул билан сўйилади. Акам ҳозирда ошпазликни ўрганаяпти, унинг топган пули ҳаромми? Оилада топган пулимиз ўртада. Ҳаром бўлса, мен нима қилай? Ота-онамга топган пулимни алоҳида ҳисоблашларини, аралаштирмаслигини айтайми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Акангизнинг топган пули ҳаром. Ота-онага топган пулингизни алоҳида ҳисоблашларини, аралаштирмаслигини айтинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat