Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Товарга нарх қўйиш ҳақида

07:43 / 17.11.2014 | odil020287 | 3065
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳозирги кунда талаб кўп ва топилмаётган дориларни рўйхатини ҳар ҳафтада шаҳар дорихона маълумотлари бюролари аптекаларга тақдим қилишади. Биз шу маълумотларга асосланиб, вилоятлардан шу дориларни аптекалардан йиғиб келиб, ўз дорихонамизда сотамиз. Албатта, бу дорилар ўша ерларда ҳам камёб бўлади ва уларни йиғиш кўп меҳнат талаб қилади. Бу дориларнинг одатдаги нархи масалан, 1000 сўм бўлса, биз уни 2000 ёки 3000 сўмга сотамиз, яъни товарнинг таннархига бир-икки баробар қўямиз. Харидорлар нарх-навони билмасада, топганига хурсанд бўлиб олишади. Айримлари эса (дорини мунтазам қабул қиладиган, асл нархини биладиганлар) жанжал кўтаради, айримлари билса ҳам рози бўлиб олишади. Ҳозирда катта қарзим бўлганлиги учун шундай қиляпман ва буни фойдаси тез сезиляпти, чунки бунақа товарлар пулни ушлаб турмайди ва келган кунни ўзидаёқ сотилиб кетади. Шу ишим шариатга тўғри келадими, эҳтикор бўлмайдими? Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиздан бошқалар ҳам қилса эҳтикор бўлмайди. Нарх қўйиш бозорга ва асосан икки тарафнинг розилигига қараб бўлади. Одоб ва мурувват юзасидан таннархнинг учдан бирини устамага қўйиш тавсия қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat