Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Давлатга топширилган хосилдан ушр бериладими?

16:36 / 14.11.2014 | Abdulloh | 2748
Савол қуйидагича: 1) Деҳқон киши шу қишлоқнинг Фермери билан шартнома тузиб (ҳосил пишганда олинган ҳосилни тенг яримига шерик бўлиб, яъни хосил 6-тонна бўлса 3 тоннаси фермерга 3 тоннаси деҳқонга тегади) "Ҳосил - шоли яъни гуруч" шундай қилиб ҳосил пишганда Давлат тарафидан ҳар бир киши олинган ҳосилидан 1- тонна ҳосил бериши керак деган қонун чиқиб қолади. Энди деҳқон ўзида қолган 2 тоннага ушр чиқарадими ёки Давлатга кетган 1 тонна ҳам қўшилиб жами 3 тоннага ушр чиқарадими? Давлатга топширилган 1-тонна ҳосил ушр ўрнига ўтадими? Бу ерда давлат закот йиғувчига ўтадими? (Фермер фақат тайёр ерни беради, деҳқон эса экиладиган тухумни ва ерга ишлов беради, пулини тўлаб ерга насос орқали сув беради. Хуллас барча харажат деҳқондан бўлади) шуни ҳам ҳисобга олган ҳолда!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Давлатга топширилган 1-тонна ҳосил ушр ўрнига ўтмайди. Ушрни ернинг эгаси беради.

Топ рейтинг www.uz Openstat