Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда салом

13:47 / 02.12.2015 | Sherzod avazov | 1018

Ассалому алайкум! Менга бир киши “намозда саломдан сўнг дуо қилиб бўлгач, яна икки тарафга “ассалому алайкум” деса фаришталарга ҳам салом берган бўлади” деди. Шу тўғрими? Яна витр намозида ҳам имомга иқтидо қилинадими? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат. Қилаётган хайрли ишларингизни Аллоҳ бардавом қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо намознинг охирида салом берганлари кўплаб ҳадисларда ривоят қилинган.
Энг ози – икки марта «Ассалому», дейиш. Мукаммали – «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», дея ўнг ва чап тарафларга қараш.
Имом салом берганда ортидаги намозхонларни, ҳафаза­ (сақловчи) фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни ният қилади.
Муқтадий ўз саломи ила имомга аликни ва қавм ҳамда ҳафаза (қўриқчи) фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни ният қилади.
Якка намозхон саломида фаришталарни ният қилади.
Иккинчи саломида овозини биринчисидан кўра бир оз пасайтиради.
Муқтадийнинг саломи имомнинг саломидан бевосита кейин бўлади.(“Кифоя” китобидан).
Намозда саломдан сўнг дуо қилиб бўлгач, яна икки тарафга “ассалому алайкум” деса фаришталарга ҳам салом берган бўлади” деган гап нотўғри. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat