Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳни исмлари

15:44 / 30.11.2015 | Musulmon_musofir | 2391

Ассалому алайкум! Менда инглиз тилида Аллоҳнинг исмлари бор ва ҳар бир исмларига турли хил амаллар ёзилган. Масалан “Ас-Самиъ”ни кимки пайшанба куни чошгоҳ намозидан кейин ҳеч кимга гапирмасдан 500, 100 ёки 50 марта қайтарса, Аллоҳ ўша инсонни сўраганини берар экан. “Ал-Вадуд” ни эса кимки(эр ва хотин) уришиб қолса шу исмни 1000 марта бирор овқатни устида қайтарса ва едирса, келишмовчилик бўлмас экан. Шу ҳаммаси тўғрими? 99 та исмига турли хил зикрлар бор. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда бундай амал келмаган. Бу баъзиларнинг тажрибалари орқали собит бўлган.  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat