Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни қайтаришни кечиктириш

20:21 / 27.11.2015 | jahongir 1982 | 917

Ассаламу алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари! Менинг бир дўстим бор, ўзи Аллоҳ қодир қилганича ибодатда. Бадавлат ва мулклари бор, лекин қарзи ҳам бор. Унинг ҳақдорлари ҳозирда пулга муҳтож, мен дўстимга “мулкларингдан бирини сотиб бўлса ҳам қарзларингни узгин” десам, у “мулкимни сотиб қарзимни узмайман-ку” деб жавоб берди. Агар мулкини сотиб юборса, унинг янги эгаси лозим даражада ишлотолмасдан, у ерда ишлаётган ишчиларнинг оиласига ҳам зиён етиши мумкинлигини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Кунига анча суммалик савдо қилади, ишлаб чиқарган маҳсулотини сотади. Мен “шу пуллардан бер қарзларингини” десам, бу пулни берсам оборотдаги пул эканлигини, бу пулга эҳтиёжи борлигини айтмокда. Бу ҳолда дўстим нима қилиши керак?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

« مطل الغني ظلم »
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бой (қодир) бўлатуриб қарзни кечиктириш зулмдир», деганлар. (Муттафақун алайҳ).
Ўтирган уйини сотиб бўлса ҳам қарзларини узсин.
Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat