Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яхшиликни раво кўриш

16:17 / 27.11.2015 | Yasin | 603

Ассаламу алайкум! Ҳадисда "Ўзингиз яхши кўрадиган нарсангизни биродарингизга раво кўрмагунингизча ҳеч бирингиз чинакам мўмин бўла олмайсиз" дейилган. Ҳар замонда хамр истеъмол қилиб турадиган танишларим бор, улар биродар ҳисобланадими? Уларга яхшиликни раво кўрмаса бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мўминларни солиҳ бўлса биродар, агар фосиқ бўлса биродар эмас – деб ажратмаган. Улар ўзгалардан кўра сиз ва бизларнинг ҳидоят топишлари учун қиладиган дуоларимизга, Исломни чиройли тарафларини кўрсатишимизга ва нотўғри йўлдан қайтаришимизга муҳтожроқдирлар. Лекин бу дегани уларга ҳамтовоқ бўлиб олиш керак дегани эмас. Уларга қандай муомалада бўлиш кераклиги ҳақида Аллоҳ таоло “Фурқон” сураси 72-оятида марҳамат қилади :
«...беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар».
Мусулмон одам ўзини беҳуда, фойдасиз гап-сўз ва ишларга овора қилмайди. Ундай гап-сўз ёки ишларда қатнашмайди, мабодо бошқалар томонидан бу нарса содир этиладиган бўлса, унинг олдидан ҳурматини сақлаб, обрў ва олийжаноблик ила ўтиб кетади.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat