Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қанча сув ишлатилинади?

16:05 / 25.11.2015 | Muhammad Mustafo | 3256

Ассаламу алайкум! Устозлар инсонларнинг энг суюклиси бўлмиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратларига қанча, ғуслларига қанча миқдорда сув ишлатганлар? Агар имкон бўлса тушинтириб берсангизлар? Ин шаа Аллоҳ суннатга мувофиқ таҳорат қилишни жуда ҳам ҳохлайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَنَسٍ  رضي الله عنه يَقُولُ: كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم  يَغْتَسِلُ بِالصَّاعِ إِلَى خَمْسَةِ أَمْدَادٍ وَيَتَوَضَّأُ بِالْمُدِّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача (бўлган сув) билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд билан таҳорат қилар эдилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Соъ» – 2,75 литр сув сиғадиган идиш. Бир мудд сув эса 0,688 литр бўлади. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам камида 2,75 литр сув билан, кўпи билан 3,440 литр сув ёрдамида ғусл қилганлар ва 0,688 литр сув билан таҳорат қилганлар.
Бу ҳадисни таҳоратнинг одоблари бобида келтиришдан мақсад, таҳоратда сувни иложи бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ишлатган миқдорда ишлатсак, одобни жойига қўйган бўламиз, дейишдир. Бунда ер юзидаги ҳаётнинг муҳим омили бўлмиш сувни тежаш тарғиботи ҳам бор.
Бир вақтлар «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сув ўта танқис жойда яшаганликлари учун шундай қилганлар», деган фикр ҳам бўлган. Лекин вақт ўтиб, ҳаёт ўзгариши туфайли сув ўта сероб жойларда ҳам муаммолар пайдо бўлмоқда. Ҳатто денгизлар ҳам қуриб қолмоқда. Бу эса каттаю кичик ҳар бир нарсада сувга нисбатан ниҳоятда тежамкор бўлиш заруратини келтириб чиқармоқда.(Ҳадис ва Ҳаёт). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat