Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг исмлари

16:49 / 24.11.2015 | sayora | 895

Ассаламу алайкум! Аллоҳнинг исмлари ичида “Аҳад” деган исми ҳам борми? Агар шу исмни ҳам қўшиб қўйсак, унда Аллоҳнинг гўзал исмлари 99 эмас, 100 та бўлиб қолар экан. Азиз устозлар илтимос Аллоҳни розилиги учун шу ҳақида яҳшироқ тушунтириб беринглар. Аллоҳ рози бўлсин раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Аллоҳ тоқ бўлгани ва тоқни яхши кўргани учун ҳам, Унинг гўзал исмлари тўқсон тўққизта бўлган. Ким ўша тўқсон тўққиз исмни ёд олса, жаннатга киради. Чунки бу гўзал исмларни ёд олган киши Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини доимо зикр қилиб юрадиган банда бўлади.
Аммо жумҳур уламолар “бу, Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққиздан бошқа исми йўқ, дегани эмас. Албатта, Аллоҳ таолонинг исмлари кўп” деганлар.
Бунга қуйидаги ҳадис ҳам далил бўлади.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ وَهُوَ ابْنُ مَسْعُودٍ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " مَا أَصَابَ أَحَدًا قَطُّ هَمٌّ وَلا حَزَنٌ فَقَالَ : اللَّهُمَّ إِنِّي عَبْدُكَ ابْنُ عَبْدِكَ ابْنُ أَمَتِكَ ، نَاصِيَتِي بِيَدِكَ ، مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ ، عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ ، أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ ، سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ ، أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ أَوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الْغَيْبِ عِنْدَكَ ، أَنْ تَجْعَلَ الْقُرْآنَ رَبِيعَ قَلْبِي وَنُورَ صَدْرِي ، وَجِلاءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي . إِلا أَذْهَبَ اللَّهُ هَمَّهُ وَحُزْنَهُ وَأَبْدَلَهُ مَكَانَهُ فَرَحًا " . قَالَ : فَقِيلَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، أَفَلا نَتَعَلَّمُهَا ؟ قَالَ : فَقَالَ : " بَلَى ، يَنْبَغِي لِمَنْ سَمِعَهَا أَنْ يَتَعَلَّمَهَا "

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қачон бир бандага ғам-ғусса етиб, “Аллоҳим мен сенинг банлангман, бандангни фарзандиман, чўринг фарзандиман, пешона сочим қўлингда. Менинг ҳаққимда қилган ҳукминг ўтувчидир, қилган ҳукминг адолатлидир, Ўзингни номлаган ёки махлуқотларингдан бирига таълим берган ёки бирор китобингда нозил қилган ёки ғайб илмида ҳеч кимга билдирмай хузурингда қолдирган барча сен учун бўлган исмларинг ила Қуръонни қалбингнинг баҳори, кўксимни мунаввар қилувчи, ғамларимни аритувчи, ғуссаларимни кетказувчи қилишингни сўрайман” деса, Аллоҳ уни ғам-ғуссасини кетказади. Ўрнига шоду ҳуррамликни ато қилади” дедилар. Шунда “Эй Аллоҳнинг расули уни ўрганиб олишмиз керак экан” дейилди. У зот “Ҳа шундай. Уни эшитган кишига ўрганиб олиши лозим” дедилар". (Аҳмад ва Ҳокимлар ривояти). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat