Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол гўшт

13:42 / 23.11.2015 | Sayyid | 852

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар ман ҳозирда Корея Республикасида ишлайман. Мен ишлайдиган заводда биз ўзбеклар учун ҳар куни 3 маҳал товуқ ёки мол гўштидан таомлар тайёрлаб беришади, лекин биз бу гўштларни шариат бўйича сўйилган ёки сўйилмаганлигини билмаймиз. Шуни инобатга олган ҳолда бу таомларни есак бўладими? Ейишдан олдин ўзимиз “Бисмиллоҳ”ни айтиб есак бўлаверадими? Узтозимиз берган жавобларини ўқиб чиқдим, лекин бу мавзуни кенгроқ тушунтириб берсангизлар. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У товуқ ёки молни “Бисмиллаҳ” айтиб сўйилгани аниқ бўлмаса, ейиш ҳалол бўлмайди, ейишдан олдин “Бисмиллаҳ” айтиш билан ҳам ҳалол бўлиб қолмайди. Ҳадисдаги “Бисмиллаҳни айтиб еявер” дейилгани ўша пайтларда аҳли китоблар ҳам мусулмонларга ҳалол бўладиган тарзда Аллоҳнинг исмини айтиб сўйишар эди. Ҳозир ундай эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat