Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пешобнинг миқдори

16:58 / 17.11.2015 | Khurshid | 1332

Ассаламу алайкум! Ҳурматли узтозлар. Ушбу http://savollar.islom.uz/savol-25824/ линкда берилган жавобга менда саволлар туғилди:
1. Истинжо қилиб қоғоз қўйиб оламан ва ҳожатхонадан чиққанимдан кейин, гоҳида (доим эмас) пешоб чиқиб, унинг миқдор 2-3мм диаметрда бўлиб, кўришга улгурсам кўраман, бўлмаса миқдори камлигидан жуда тез қуриб қолади. Шунинг учун “оққанмикан ёки йўқми” деб доимий гумондаман. Шу ҳолатда, қўйилган қоғозни алмаштирмай,(чунки унинг миқдори тангадан кичик) таҳорат қилсам бўладими? Ёки жавобга биноан “қўйиб олган нарсасини алмаштириб, намоз ўқишлари шарт”га амал қилайми?
2. “Баданига теккан жойни ювиб, қўйиб олган нарсасини алмаштириб, намоз ўқишлари шарт” деб жавоб берилган. Илмсизлигим учун узр, лекин шу ерда яхши тушуна олмадим. Таҳорат ҳам қилиш керак, тўғрими? Ёки бу ерда ҳам нажосатнинг миқдорига қараб, таҳорат қилинади ёки қилинмайдими? Олдиндан ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Икки йўлдан бирор нарса чиқса, таҳорат синади. Унинг миқдори оз ёки кўплигининг фарқи йўқ. Қўйган нарсангизга чиққан нажосат дирҳам миқдоридан кам бўлса, алмаштиришингиз вожиб эмас. Лекин у билан намоз ўқишингиз макруҳи танзиҳийдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat