Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу адолатданми?

10:51 / 14.11.2015 | tekstad | 843

Ассаламу алайкум! Келинларнинг қайнона-қайноталарга хизмат қилиши ҳақида гап борганида бир илмли киши "бу ўзбекчиликда бор, лекин шариатда йўқ" деб қолди. Яна бир манбаада "агар келин учун қайнота-қайнонаси иккинчи ота-онаси десанглар, унда ўғилларингизни ҳам қудангизни хизматига юбориб туринг" дейилибди. Албатта бу “адолат бўлсин” деган маънода. Шу гаплар қанчалик асосли? Эркак киши бўлсам ҳам шулар рост бўлишини жуда хоҳлардим. Чунки баъзи келинларга қийин бўлаяпти, ёш қайноналарга келин бўлган тажрибасиз келинчакни ҳолатини тасаввур қилиб кўринг. Уларни кўпинча икки қайнонаси бўлади, биттаси ёш бўлади, ўзлари қодир бўла туриб ёрдам бермайди(баъзилар), аксинча ўзини қайносини хизматини ҳам қилдиради. Қайнсинглиси уйига бориб онасини иш қилаётганини кўриб қолса, акаси ва хотини билан уришади, кейин эса илмсиз, тажрибасиз, лекин кибрли ўғил онасини қандай ҳурмат қилишни "кўрсатиб" қўяди. Баъзи келинларни қайнонаси ўзини уйига обориб ишлатаяпти. Янги келинчак мослашадиган, меҳр қўядиган паллага нафратланиб қолади. Ёш қайноналарга насиҳат бўладиган жавоб ёзсангизлар, саҳобалар ҳаётидан мисоллар келтирсангизлар. Чунки бу батафсил ёзишга арзийди деб ўйлайман. Мен бундай ҳолатда аёлимни урушмайман, таскин бераман, Алҳамдулиллаҳ илмим оз бўлсада, бор. Унинг ҳақларини ҳам биламан. Лекин билмайдиганларни аёлига қийин ва  бундайлар қанча? Агар келин эрининг ота-онасини хизматини бирор марта ҳам қилмаса, гуноҳи кабира бўладими? “Зикр аҳлидан сўранг” китобига бу савол-жавобни киритсангизлар, мақсадим кўпчилик ўқиса дегандим. Чўзилиб кетгани учун узр.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Устозимизнинг “Бахтиёр оила” китобларини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat