Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақсит савдоси

16:16 / 09.11.2015 | mirkamol2012 | 857

Ассаламу алайкум!  Ҳозирги кунда тақсит савдосига машина олган одамларни қийнаётган нарса АҚШ долларини кўтарилиши ва автомашинанинг нархини тушиши бўлиб қолди. Бир йил олдин 12.500 га машина олиб, бошқа бировги 2.500 олдиндан олиб, яна 18 ойга 15.000 га насияга сотган эдим. Машинани олган одам 12 ойда қийналиб 6.000 берди. Доллорни нархи ошиб, машинани нархи тушиб кетиши сабабли, харидор машинани қайтариб беришини айтди. Мен агар савдони бузадиган бўлсам, машинани танини ва ўтган 12 ой учун пул тўлашларини тушунтирдим. У одам натижада қарз бўлиб қолди. Мен савдони давом эттиришларини ва яна 6 ой қўшиб беришимни айтдим. У одам кўнмади ва қарз бўлиб, уни тўламаслигини айтди. Шу ҳолатда нима қилиш керак? Ҳамма долларни ошиб кетишидан қўрқиб, савдони бузишмокда. Доллор ошиб кетаверса нима қилиш керак? Насияга олганлар қийналишаяпти. Доллорда бўлган насия савдони сўмга айлантирса бўладими? Узун савол учун узр сўрайман. Лекин кўпчилик билар-билмас иш тутишаяпти. Раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда сиз айтган нарса бугунги куннинг муҳим муаммосига айланиб қолди. Сотувчилар машина нархини тушиб кетганини рўкач қилишлари бироз нотўғри. Чунки долларни қимматлаши, машинанинг нархини тушишига қаралганда деярли иккиси бир хилдек бўлиб қолган. Долларга сотилмайдиган нарсаларга қаралганда ҳам сотувчи қўлига теккан пули ўз қадрини йўқотгани йўқ. Шунинг учун ҳаридор рози бўладиган даражада машинанинг фойдасидан кечиб, ўзингиз сотиб олган пулингизни олсангиз фазл қилган ҳам бўласиз, ҳам зарар кўрмайсиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat