Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зино

11:22 / 05.11.2015 | Bekmurodov I.A | 1419

Ассалому алайкум! Мен зино қилган оилали кишиларга қандай жазо тайинланишига олдинги саволим орқали жавоб олдим. Мен шундай тушундимки демак: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида тошбўрон қилинган экан. Агар тавба қиладиган бўлса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тавба қилувчига бир ривоятда «Куннинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса эсловчиларга эслатмадир» оятини ўқиб берган эканлар. Энди савол туғилади: Ҳозир 21-асрда яшаяпмиз, кунлардан бир кун мен хотинимни бошқа номаҳрам эркак билан зино пайти гувоҳларим билан тутиб олдим. Аёлим тавба қилмади. Энди мен хотинимни ҳозирги пайтда (21-асрда) тошбўрон қилиб ўлдирсам бўладими? Мени қийнаётган савол айнан шунинг учун. Ёки бу тошбўрон қилиб ўлдириш ҳукми маълум вақтдан кейин исломий жиҳатдан чекланганми? Ахир одам ўлдириш катта гуноҳку. Илмсизлигим учун яна минг бор узр сўрайман. Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уни ўлдиришга ҳеч қандай ҳаққингиз йўқ. Бу иш билан шаръий маҳкама қозиси шуғулланади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat