Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шарҳи

18:48 / 02.11.2015 | zaripov muslim | 1178

Ассалому алайкум! Устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадисларида, бир мушрик бадр жангида аср тушади, Набий алайҳиссалом унга раҳмат кўрсатиб, уни қўйиб юборади. У қайтиб қарши урушмаслик ҳақида ваъда беради. Кейинги жанг Уҳуд жангида яна аср тушади. У “кечир эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)” деса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мусулмон бир тешикдан икки марта чақирмайди” дейдилар. Бунинг маносини тушунтиб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

 عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم أَنَّهُ قَالَ: لَا يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бир кавакдан икки марта чақтирмайди», дедилар».(“Олтин силсила”. Бухорий) Ҳофиз ибн Ҳажар Абу Убайд роҳимаҳуллоҳдан ушбу сўзларни нақл қилиб келтирганлар : Мўмин бир жиҳатдан балога мубтало бўлса, қайтиб у ишга ўзини урмайди. Баъзилар эса бу ҳадиснинг лафзи хабар, лекин маъноси буйруқ бўлиб, “Мўмин эҳтиёткор бўлиши керак, бир марта алданганидан кейин, иккинчи бор алданмаслиги керак. Ёлғончи ва мунофиқларни ёлғончи ва хоин эканлиги маълум бўлганидан кейин қайта унга ишонмаслиги керак” деганлар.  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat