Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳиҳ ҳадисми?

11:31 / 31.10.2015 | Mutallif | 956

Ассалому алайкум! Аллоҳ йўлида қилаётган хайрли ишларда Ўзи ёрдамчи бўлсин. Одамлари орасида “Жаннат оналар оёғи остида деган ҳадис бор” деган гап  бор. Шу ҳадисми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу маънода икки хил ҳадис келган бўлиб :

عن أنس بن مالك – رضى الله عنه – قال : قال رسول الله – صلى الله عليه و سلم – (( الجنة تحت أقدام الأمهات )
إسناده ضعيف : أخرجه القضاعي في (( مسند الشهاب ) [ 119 ] , والخطيب في (( الجامع ) ( 2 / 231
Биринчиси : Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Жаннат оналарнинг қадамлари остидадир”дедилар" деган лафзлар билан келган. Бу ҳадиснинг санади заиф. Баъзилар "тўқима ҳадис" ҳам деганлар.

معاوية بن جاهمة أنه جاء النبي صلى الله عليه وسلم فقال : يا رسول الله أردت أن أغزووقد جئت أستشيرك ؟ فقال : هل لك أم ؟ قال : نعم . قال : فالزمها فإن الجنة تحت رجليها . رواه النسائي ( 2 / 54  ، وغيره كالطبراني ( 1 / 225 / 2  . وسنده حسن إن شاء الله ، وصححه الحاكم ( 4 / 151  ، ووافقه الذهبي ، وأقره المنذري ( 3 / 214  .
 Иккнчиси : Муовия ибн Жоҳима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

"У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига келиб : “Эй Аллоҳнинг расули, мен ҳам ғазотга қатнашмоқчиман. Шунинг учун сиз билан маслаҳатлашгани келдим” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Онанг борми” дедилар. У “Ҳа” деди. У зот : “Онанг билан бирга бўл. Чунки жаннат унинг икки оёғи остидадир” дедилар".

Бу ҳадисни имом Насаий ва Табароний ривоят қилганлар. Ҳадиснинг санади ҳасан даражасида бўлиб, имом Ҳоким “саҳиҳ” деганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat