Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижоб хусусида

10:58 / 31.10.2015 | Gunohkor banda97 Bahodirov | 1361

Ассалому алайкум! Азиз устозлар шунча йиллардан буён саволларимга жавоб бериб келаётганингиз учун ташаккур. Аллоҳнинг Ўзи ажр-савобларингизни кўпайтириб берсин. Мен ҳижоб фарзлигини ўқиган эдим. Ҳозирги қизларга эса ҳижоб деса қўрқув ва ваҳима босади. Қайси замонда яшаяпсан, замон билан бўлиш керак ва ҳоказо. Бир жойда эса “Исломга астаста, босқичма босқич ўтиш керак” деганини эшитган эдим. Бир хил қизлар ҳижобни қабул қила оладилар, лекин бирданига эмас, буни мендан ҳам яхши билсаларингиз керак. Дейлик бирор қиз Аллоҳга иймон келтириб, намозни бошлаб босқичма босқич ислом ва шариат ҳукмларини ўрганиб, унга амал қилса, ҳижобга ҳам иймони бақувват бўлганидан кейин, ҳижоб мажбур деб, ўзи 3-6-12 ойлардан кейин ҳижобга кирса. Мен айтиб ўтган қизлар асосан Исломдан хабари йўқ, ота-онаси Исломни ўргатмаган, ё ўзи ўрганган, ёки бирор киши таъсир қилган бўлади. Шундай қизлар ҳақида фикрларингизни билмоқчи эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 20-аср мужаддидларидан ҳисобланган ҳинд олими Ашраф Али Таҳонавий роҳиматуллоҳи алайҳ, ҳаром амални қилишга одатланган кишига : “Бу ишни қилишинга ҳеч ким рухсат бера олмайди, лекин доимо ўша қилаётган ишингни шариатга зид эканлигини ёдингда тутгин” деган эканлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat