Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саловат

14:18 / 18.12.2015 | aramis | 1293

Ассалому алайкум! Пайғабариммиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай саловат айтишни билмайман. Илтимос менга саловат ёзиб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

وَلِلْبُخَارِيِّ فِي بَدْءِ الخَلْقِ: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيْمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيْمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.

Бухорийнинг «Яратилишнинг бошланиши»даги ривоятида:
«Аллоҳумма! Солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд. Аллоҳумма! Барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», дейилган.
Шарҳ: Намозларда ўқиш учун айнан имом Бухорийнинг ривоятларида келган саловот олинган. Бошқа ҳадисларда ҳам бир оз фарқли сийғалар келган. Шундан кўриниб турибдики, бир хил сийғада саловот айтиш шарт эмас. Турли сийғада айтса ҳам бўлаверади. Энг муҳими, айтиш керак.
Саловатнинг маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадни ва оли Муҳаммадни худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан. Муҳаммадни ва оли Муҳаммадни худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat