Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исмоил акага

14:51 / 18.12.2015 | Abror Olimjonov | 2447

Ассалому алайкум! Исмоил ака. Сизга алоҳида илтимосим. Бундан 3 ой олдин Шайх Ҳазратларини тушимда кўргандим. Тушимда, қабристонга кирсам шайх Ҳазратлари бир қабр ёнида ўтирганларини кўрдим ва олдиларига боргандим, Ҳазрат менга Қуръон ўқишимни айтдилар. Мен айтганларини қилдим, у қабр додезлар бўлмиш Муҳҳамад Юсуф(роҳимаҳуллоҳ)нинг қабрлари экан. Дуо кейин мен шайх Ҳазратларига ҳаққимга дуо қилишларини сўрадим. Улар мени дуо қилдилар, кейин мен йиғлаб “Сиздек одамдан дуо олиш насиб қиганига шукур” десам, кулиб пешонамдан ўпдилар ва қўлимга икки яъни бири намоз ҳақида иккинчиси ҳаж ҳақида бўлган 2 та диск бердилар.  Кейин “иш топомасен мани олдимга боргин” деб қабристондан чиқиб кетдилар. Мен иш қидираётгандим, ваерга борсам намозга рухсат йўқ. Ёки намоз ўқимайсан дейди, ёки вақт топиб бера олмайман дейди. Ҳозирда ҳамма жойга бориб келаяпман. Иш номозимга тўғри келмаяпти. Шунга нима қилишни маслаҳат берасиз? Тушими таъбирини айтиб берсангиз. Шайх Ҳазратларининг “Ҳадис ва Ҳаёт” китоблари : “тушингизни тақводорларга айтин” дейилган экан. Дуо қилишингизни ҳам илтимос қилиб қоламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳга тақво қилсангиз, ин шаа Аллоҳ ҳар бир мушкул ҳолатдан Ўзи чиройли ечим беради. Тушингизга келсак, Аллоҳ аълам, бу ибодатда мустаҳкам бўлишга ишора. Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзининг ибодатида мустаҳкам, тақводор бандаларидан қилсин! Исмоил Муҳаммад Юсуф. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat