Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир хадис шархи

17:54 / 19.12.2015 | Alisher Muminov | 1043

Ассаламу алайкум! Мен савдо ишлари билан шуғулланаман. Ҳозирги пайтда насия савдоси жуда кўпайиб кетди. “islom.uz” сайтида насия савдода зиёда жоизлигини ўқиган эдим. Имоми Аъзамнинг муснадларида эса бу ҳадисни ўқиб қолдим. "Абу Ҳанифа(роҳматуллоҳи алайҳ) ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аттоб ибн Усайдни маккаликларга бошлиқ қилиб жўнатаётганларида унга бундай дедилар: «Маккаликларни савдода икки шартдан, сотиш ва салафдан, сотиб олган молни қабул қилиб олмасдан сотишларидан қайтар»(агар нақд бўлса юз, бир ой насия бўлса икки юз деб савдо қилиш савдодаги икки шартдир. Сотиш ва салаф «менга шунча қарз берсанг, молимни шунчага сотаман», дейишдир)". Харидорлар кўп ҳолатда савдолашиб бўлгандан сўнг "пулим камроқ эди" ёки "йўқ эди" деб насияга йўл очишади. Шунда биз нархни зиёда қилиб долларга чақиб қўямиз. Курс тушиб кетса ҳам кўтарилса ҳам шу доллардаги нарх ҳисоб.
1) Ҳадисни тўғри тушунишга ёрдам қилсангиз.
2) Ишимизда хатолар бўлса кўрсатсангиз тўғирлаб олсак. Жавоб учун раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда сотувчи билан харидор икки нархдан бирига келишиб олмасларидан олдин бир-бирларидан ажралиб кетишларидан қайтарилган. “Нақд олсанг шу, насияга олсанги шунча ёки бир хафтада берсанг шунча, бир ойда берсанг шунча” деб аниқ бир шартга келишиб олмасликлари жоиз эмас. Шунингдек бирор нарсани сотишда қарз беришни шарт қилиши ҳам жоиз эмас. Бу савдо икки томоннинг бирига фойда келтирувчи шарт билан савдо қилган ҳисобланади. Савдолашиб бўлгандан сўнг "пулим камроқ эди" ёки "йўқ" деб насияга олса, ажралиб кетишларидан олдин икки нархдан бирини тайин қилса савдо дуруст бўлади. Долларга чақиб қўйиш сотилган нарсани ўша нархга сотиш ҳисобланади.  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat