Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайпоққа масаҳ тортиш

13:44 / 22.12.2015 | Jamol-iddin | 3179

Ассаламу алайкум! Бир илм толиби пайпоққа масҳ тортишлик хусусида тўрт мазҳабнинг китобларидан аниқ мисоллар келтириб, “Ҳанафий мазҳабида пайпоққа масҳ тортиш жоиз. Саҳобалар пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни пайпоққа масҳ тортганларини кўрдик деганлар” деб фатво берган экан. Яна унинг айтишича саҳобалардан “оёқдаги нарса маълум масофагача йиртилмаслиги, сув ўтказмаслиги, ўзи тик туриш керак” деган гап-сўз йўқ, фақат “пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни пайпоққа масҳ тортганларини кўрдик деганлар” дедилар. Агар пайпоқ қалин бўлишлиги, маълум масофагача йиртилмаслиги ёки ўзи тик турадиган бўлишлиги лозим бўлганда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда айтиб ўтар эдилар – деб, ҳар қандай пайпоққа масҳ тортиш жоиз деб юрибди. Шу масалани ёритиб беринглар, илтимос! Жуда ҳам узун ёздим минг бор узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У кишининг наздида Абдуллоҳ ибн Масъуддек саҳобаларга шогирд бўлган минглаб тобеъинлар бу ҳадисларни кўрмаганлари ва тушунмаганлари келиб чиқади. У толиби илм сув чиқармоқчи бўлиб қудуқ қазишни бошлаган бўлса, яна озроқ қазисин. Шунда ўзи айтаётган гапининг асл ҳақиқатини топади. Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни расулликка танлади. У кишининг замонасидаги кишиларни саҳоба бўлишга танлади. Умматларидан Абу Ҳанифа, Шофиъий, имом Молик ва имом Аҳмад ибн Ҳанбалдек фуқаҳоларни умматнинг муқтадо(эргаштирувчи)си бўлишга танлаган. Шофиъий, Моликий ва Ҳанбалий фуқаҳоларининг жумҳури “Юпқа пайпоққа масҳ тортиш мумкин эмас” деганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat