Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

20:49 / 25.12.2015 | Fazliddin Tursunov | 478

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин. Жаҳл устида орага талоқ тушгандан кейин ҳам уйдагилари билмагани учун бирга яшаса бўладими? Бунинг ҳукми нима бўлади?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эркак киши ҳеч ким бўлмаган жойда ёлғиз ўзи “хотиним талоқ” ёки шу каби бирор сўзни айтса, талоқ тушади. Ҳеч кимни эшитиши шарт эмас. Талоқ тушганидан кейин аёл иддага ўтиради. Бу вақтда нафақа эрнинг зиммасига вожиб бўлади, эр-хотинлик алоқалари умуман мумкин эмас. Сизлар тезроқ орага қандай талоқ тушганини аниқлаб, ишларингизни ойдинлаштириб олинглар. Ҳеч ким билмагани билан Аллоҳ таоло барча нарсадан хабардордир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat