Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозлар

21:20 / 25.12.2015 | Abdulloh Ibrahim | 1218

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар! Мен яқинда қазо намозларимни ўқишни бошлагандим. Суннат(бомдодни суннатиниям қўшиб) намозлани ўрнига ҳам қазо намозларини ўқияпман, лекин суннатларни ўқимаётганимга кўнглим хотиржам бўлмаяпти. Шу ишим яхшими? Излаш хизматида аниқ жавоб топа олмадим. Кейин устозлар, аср намозини қазосини асрнинг кетидан ўқиб қўйсам бўладими? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин! Ассаламу алайкум!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/smf/index.php/topic,31709.msg154621.html#msg154621

Асрдан кейин икки хил вақт бор. Бири тўлиқ, унда қазо намозларини ўқиш жоиз. Иккинчиси ноқис, унда ўша кунги асрни, жанозани ўқиш жоиз, лекин қазо намозларини ўқиш жоиз эмас. Биринчи вақт аср кирган вақтидан қуёшнинг нури домалоғининг ичига киргунича. Бунда киши қуёшга қараганда қуёш кўзни олмайди. Қуёшнинг нури думалоғи ичига кирганидан шом вақтигача қазо намозлари ўқиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat