Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шариат, замонавий илм ва фан

19:52 / 02.01.2016 | Baxtiyor Sheraliyev | 1334

Ассалому алайкум ҳурматли Устозлар! Гоҳида сизларнинг борлигингиздан қалбим сурурга тўлиб кетади. Қандайдир савол туғилса, сўрайдиганим борку деб шукур қиламан. Саволларимизга жавоб бераётганингиз учун минг раҳмат сизларга. Саволим : Шариатимиз замонавий илм фан ютуқлари билан қанчалик ҳисоблашади? Биламан, замонавий илм фан ютуқлари борган сари Исломнинг ҳақлигини исботлаб бормоқда. Лекин шундай ҳолатларни ҳам кузатмоқдаманки, қандайдир қарама қаршиликлар юзага келмоқда. Масалан, чапақайлик борасида. Мен ўзим биологман, шу соҳани мутахассисиман. Чапақайлик бу тарбияга боғлиқ эмас, балки бу ген билан ўтадиган белги ва уни ўзгартиришнинг иложи йўқ. Лекин шу борада бериладиган саволларга аксарият ҳолларда ота-она ёшлигидан ўнг қўлни ишлатишни ўргатмаган дейилмоқда. Бундай мисолларни кўплаб келтирмоқчи эдиму лекин, савол матни чекланганлиги учун уларни ёза олмадим. Илтимос, шу борада шариатимиз ҳукмидан бизни бохабар қилсангизлар. Жавобингиз учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Илм икки қисмга бўлинади диний ва дунёвий. Диний илм бир неча қисмга бўлинади.
1-Фарзи айн. Ҳар бир киши билмасликдан чора йўқ бўлган илм. Фарзи айн миқдорида ҳамма мусулмон баробардир. Мусулмонга тегишли бўлган ақийда илми, рўза, намоз, закот ва ҳаж каби ибодат саналган амалларнинг илми. Ҳар бир киши ўзи шуғулланадиган касбининг илми. Жамиятдаги инсонлар ва Аллоҳнинг барча махлуқотларга қандай муносабатда бўлиш илми ва руҳий тарбия илми. Бу илм ўз зотида гўзал бўлган илмдир. Буларсиз мусулмон комил мусулмон ҳисобланмайди.
2-Фарзи кифоя. Юқоридаги фанларнинг ҳар бирида мутахассислик даражасига етиш. Бу ишни баъзилар адо қилиши билан бошқаларнинг зиммасидан унинг талаби соқит бўлади. Бу икки илм ўз зотида гўзал ҳисобланиб, бу икки илмни талабида қилинган ҳар бир ҳаракат ибодат ҳисобланади. Бу илмни одам кўпайтиргани сайин Аллоҳнинг хузурида мартабаси ошиб бораверади.
Дунёвий илм ҳам бир неча қисмга бўлинади.
1-Фарзи кифоя. Қайси бир замонда бўлса ҳам инсон манфаати учун хизмат қиладиган, шариатга зид бўлмаган, инсонларнинг кунлик эҳтиёжини қондира оладиган даражага етишиш учун олинадиган илм. Инсон соғлиги учун керак бўлган тиб илми, ҳаёт кичириши учун керак бўладиган зироат илми, ватан химояси учун ҳарбий илм кабилар киради. Буларнинг асл зотида гўзаллик йўқ. Унинг гўзаллиги инсонларга етадиган манфаати эътибори билан бўлади. Манфаат қанчалик кўп бўлса, шунча гўзал бўлиб бораверади.
2-Мубоҳ бўлган илм. Бундай илмни билиш инсонга манфаат келтирмасада, зарар ҳам келтирмайди. Лекин чуқур ўйлаб кўрилса, унинг ўрнига фойдали илмни ўрганилганида дунё ва охиратига фойда келтириши мумкин эди. Вақтни зое қилгани учун зарарли имл қаторига қўшилиши ҳам мумкин.
3-Ҳаром бўлган илм. Сеҳр, фитналарга сабаб бўладиган инсонларнинг зарарига хизмат қиладиган ва умрни зое қиладиган ҳар қандай илм.
Сиз айтганингиздек Қуръонда зикр қилинган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган нарсалар инсонга айни фойда эканлиги кундан-кун ўз тасдиқини топмоқда. Чапақийликка келсак суннатда ўнг қўл билан бажарилиши зикр қилинган ҳар бир ишни ўнг билан бажариш айни фойдадир. Уни бажариш муҳаббат ва одатланишнинг тақозосидир. Циркдаги ёввойи ҳайвонлар оғзи билан бажарадиган ишларни қўллари билан бажариб тургани бунга мисолдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat