Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги бир рукн

17:28 / 08.01.2016 | dilmurodxoja | 1255

Ассаламу алайкум! Азиз устозлар, намозни нуқсонсиз ўқиш ниятида, унинг ҳукмларини яхшироқ ўрганиб оламан деган мақсадда китобларни мутолаа қилаяпман. Аммо китобларни ўқиганим сари, улардаги ҳар хилликни кўриб саволлар пайдо бўлмоқда. Албатта намоз ичида хатолар қилиб қўямиз, ёки тутулиб қолиш ҳолатлари бўлиб туради. Шунда бу хатоларни саҳв саждаси билан тузатган бўламиз. Савол айнан тутулиб қолиш, кечиктириш тўғрисида: "Таҳорат ва намоз" деб номланган андроид иловада (версия 1.0 лойиха муаллифи: Абу муслим, дастурчи: Алишер Ахмедов) саҳв саждасига оид бўлимида намоздаги "Бир рукн уч тасбеҳ ёки бир узун оят ва ёки уч қисқа оят миқдорича белгиланади" деб ёзилган экан. Шунга амал килиб келаётган эдим. Аммо, яқинда Ҳазратимиз(роҳимаҳуллоҳ)нинг "Мўминнинг меърожи" китобларидан намоздаги "Бир рукн (фарз) бир тасбеҳ билан белгиланади" деган гапни ўқиб, менда ушбу ҳолат бўйича сиз устозлардан сўраш эҳтиёжи туғилди. Қайси бирига амал қилганимиз маъқул. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Устозимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари эҳтиёт тарафини олганлар. Чунки инсон баъзи ўринларда қанча турганини ҳам билмай қолади. Бу гап у кишининг ўзларининг гаплари эмас, балки фуқаҳоларнинг катта жамоасининг гапидир. Валлоҳу аълам.
http://fiqh.uz/index.php/ibodat/namoz/662-sazhdai-sa-v-vozhib-b-ladigan-ruknni-kechiktirish-mi-dori

Топ рейтинг www.uz Openstat