Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пешин ва Аср намозлари

17:29 / 08.01.2016 | xamza | 3443

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, пешин билан аср номозларнинг фарзида, агар ёлғиз ўқиса, қироатини овоз чиқармай такбир жумлаларини овоз чиқариб ўқиш керакми ёки худди суннат сингари ўқиладими? Агар икки ёки уч киши бўлиб ўқисачи?

 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ёлғиз намоз ўқувчи суннат намозлари каби ўқийди. Икки ёки уч киши бўлиб ўқишса, фақат такбирларнигина овоз чиқариб, қолганларини махфий ўқиши вожиб. Жаҳрий бўлган бамдод, шом ва хуфтонларни ёлғиз ўқувчи суннатни ўқигани каби ўқиши афзал. Гоҳо масжидларда жамоатдан кечикиб қолган кишилар ёлғиз ўзлари ўқисада, суннатларни ўқиётган кишиларга ҳалақит берадиган даражада овозларини чиқариб ўқишади. Биринчидан киши жамоатдан кеч қолгани учун ҳижолат бўлиши керак, айбини яшириши керак ва одамлардан ажраб, уларга ҳалақит бермайдиган ҳолатда намозларини адо қилиши керак. Мабодо “Менга бирортаси келиб иқтидо қилсин” деган умиди бўлса, келибю қўшилгандан кейин қироатни жаҳрий қилишга ўтади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat