Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳамма ўқисин!

22:30 / 08.01.2016 | MuhammaDilshod | 1604

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар бу сайтдан фойдаланиб жуда кўп нарсаларни ўрганаяпмиз. Минг афсуски Шайх Ҳазратлари(роҳимаҳуллоҳ)нинг берган жавобларини ўқирканмиз, арзимаган нарсалар ҳақида Ҳазратимиз билан бахслашиб, у зоти муборакни қимматли вақтларини олиб, дилларига озор етказган кимсалар ҳам бўлганини кўриб жуда қаттиқ хафа бўлдим. У киши билан суҳбат қилиш ҳаммага ҳам насиб этмаган. Шукурки шогирдларидан маслаҳатлар олишни насиб этди. Ҳурматли биродарлар, устозларга савол беришда одобга риоя қилайлик ва илмларидан унумли фойдаланайлик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мана буни “Фиқҳ” дейилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам фиқҳни алоҳида мадҳ қилганлар. Мисол учун, қуйидаги ҳадисни олишимиз мумкин.

عَنْ مُعَاوِيَةَ رضي الله عنه ، عنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ مَنْ يُرِدِ اللهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّينِ رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган.
«Фиқҳ» сўзи, аввал айтиб ўтганимиздек, луғатда бир нарсани дақиқ жойларигача тушунишни англатганидан, шариат ҳукмини дақиқ жойларигача тушунишни таъминлайдиган илм ҳам «фиқҳ» дейилади. Ана шундай илмий малакага эга бўлган одамни «фақиҳ» дейилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди», демоқдалар.
Демак, дин таълимотларини яхши тушунадиган бўлиш банда учун катта бахт-саодатдир, унга Аллоҳ таоло яхшиликни ирода қилганининг аломатидир. Чунки диний илмни ҳам бандага Аллоҳ таолонинг Ўзи беради. Шунингдек ҳар ким ўзининг ва ўзгаларнинг ҳолатини тўғри баҳолай олиши, саволларни дунё ва охиратига энг зарур бўлганларини танлаб бериши ва жавоб берувчиларнинг қалбига ўзи учун фойдали бўлган жавобни солишини Аллоҳдан сўраши ҳам фиқҳдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat