Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мад аломати

17:14 / 11.02.2016 | 1476

Ассалому алайкум! Аввалги мад ҳақидаги саволга жуда ҳам тўлиқ жавоб олдик ва жуда ҳам хурсанд бўлдик. Фаръий мад (бадал маддан ташқари) ҳолатларида, яъни 4 ҳаракат ва ундан кўп чўзиш ҳолатларини билдириш ва енгиллик учун Мадина Мусҳафида махсус тўлқинсимон белги қўйилади. Шунда Мадина Мусҳафини ўқиётган киши қаерда тўлқинсимон белги келса, ўша ерда доимо 6 ҳаракат чўзиши мумкинми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу сиз айтган тўлқинсимон белги, мад (чўзиш белгиси) белгисидир. Ушбу белгига эътибор берсангиз, у мад ҳарфининг устига қўйилади. Агар ушбу белгини мад ҳарфининг устида кўрсангиз, мад ҳарфидан сўнг ҳамза аломатини кўрсангиз ва ушбу мад ҳарфи билан ҳамза аломати бир калимада бўлса, билинки, бу муттасил маддир. Биз ўтган жавобда мадди муттасилни чўзиш миқдорини баён қилдик.
Агар ушбу белгини мад ҳарфининг устида кўрсангиз, ундан сўнг ҳамза аломатини кўрсангиз ва ушбу мад ҳарфи билан ҳамза аломати бошқа-бошқа калимада бўлса, яъни ҳамза бошқа калиманинг аввалида келса, билинки, бу мунфасил маддир. Биз ўтган жавобда мадди мунфасилнинг ҳам чўзиш миқдорини баён қилган эдик.
Катта сила мади ҳукмда мунфасил мадга эргашади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat