Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аввалги саволим ҳақида

14:10 / 10.02.2016 | novqat | 811

Ассаламу алайкум! Аввалги саволимда Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуга ўргатган намоз ҳақида сўрагандим. Унда шундай ёзилган Экан “Тўрт ракъат намоз ўқи. Биринчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Яасин» сурасини ўқи. Иккинчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Ҳаа мийм» – «Духон» сурасини ўқи. Учинчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Алиф. Лаам. Мийм. Танзийлу…» – «Сажда» сурасини ўқи. Тўртинчи ракъатда «Фотиҳа» билан муфассалдаги «Таборак» сурасини ўқи” дейилган экан мен тушунмаган нарсам шу тарзда ўқилса тартиб бузилмайдими? Яъни “Сажда” сураси қолган суралардан аввалда келар экан. Илтимос ёрдам беринглар. Ўша намознинг нияти нима деб қилинишлиги ҳақида ҳам айтиб беринглар илтимос.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нафл намозда учинчи ракъатда биринчи ва иккинчи ракаъатдаги сурадан юқоридаги сурани ҳам ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat