Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳумлар

06:08 / 07.02.2016 | Gunohkor banda97 Bahodirov | 1206

Ассалому алайкум! Бир киши “Биз эрталаб турганимизда сув ва егуликка қанчалик муҳтож бўлсак марҳумлар ҳам шунчалик муҳтож бўлади, шунинг учун у ёки бу дуоларни ўқиб уларга савобини бағишласа, ҳотиржам бўлади” деган гапни ўқиб қолибди. Инсон вафотидан сўнг барзах ҳаётида ё азобланади ё роҳат топади. Шуни билмоқчи эдим улар шунчалик бизга муҳтож бўладими? Лекин мен юқоридаги егулик тўгрисидаги гапларни инкор қилдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Биз эрталаб турганимизда сув ва егуликка қанчалик муҳтож бўлсак марҳумлар ҳам шунчалик муҳтож бўлади, шунинг учун у ёки бу дуоларни ўқиб уларга савобини бағишласа, ҳотиржам бўлади”. Баралвий тоифасининг асосчиси Аҳмад ризохон ибн Тақий Алихон деган кимса бўлиб, вафотидан бир неча дақиқалар аввал эргашувчиларига васиятнома қолдирган. Ўша васиятларидан бири, “Менга турли ширин-ширин таомлардан жўнатиб туринглар, чунки вафот топувчига атаб қилинган эҳсонда, ейилган таомнинг айни ўзи етиб боради” деган. Бу аҳли сунна вал жамоа эътиқодига зиддир. Халқ ичида ҳам ўшалардан етиб келган баъзи гаплар юради. Ўликларнинг тирикларга муҳтож бўлишларига келсак,
عن أبي هريرة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : " إن الله ليرفع العبد الدرجة ، فيقول : يا رب أنى لي هذه الدرجة ، فيقول : باستغفار ابنك لك " .
  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳ таоло бир бандасининг даражасини юқори қилади. Шунда у банда : “Эй роббим бу мақом мен учун нима сабабдан берилди” дейди. Аллоҳ таоло : “Ўғлинг сенинг ҳаққинга дуои мағфират қилгани учун” дейди” дедилар". (Сунани Кубро). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat