Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна оила ва талоқ масаласида

00:00 / 02.06.2009 | eski savollar | 2505
Ассаламу Алейкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳу Хурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Хазратлари 2009йил 9 май куни жўнатган "Оила ва талоқ масаласида" мавзусини беэътибор қолдирмаганингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман ва имонингиз бунданда баққувват ва илмингиз бунданда зиёда бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламан!!! Хурматли Шайх хазратлари ўтган галги мавзуимга сизнинг жавобингиздан тўлиқ қониқиш хосил қила олмадим. Тўғри оила, талоқ масаласи жуда нозик масала, ушбу шахсий хаётга хеч кимнинг аралашишига ва шу билан бирга оилани бузишга ҳаққи йўқ, лекин Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг "Бошингизга бирор мушкул иш тушса, унинг ечими ҳақида илмлилардан маслаҳат олинг" деган саҳиҳ ҳадисларига мувофиқ мен сиздан яна бир бор маслаҳат олмоқчиман. Хурматли Шайх хазратлари бу сафар илтимос мавзуимга тўлиқ жавоб берсангиз? Агар менинг мавзуимга форум орқали тулиқ жавоб бериш ноўрин бўлса, Яъни ушбу жавобингиз орқали бошқа мухлисларингиз бундан нотўғри хулоса чиқариши мумкин бўлса, илтимос ушбу мавзуга жавобни тўлиқ равишда менинг Эл.почтамга жўнатишингизни сўрайман. Ўтган мавзуда таъкидлаганимдек аёлим ҳали ҳам ҳижоб кийишдан бош тортаяпти. Мана деярли икки ойдан бери онасининг уйида ҳижоб киймаслигини рўкаж қилиб яшаб келаяпти. Мен аёлимнинг жавобини бермоқчиман. Тўғри ўтган галги мавзуимга иложи борича оилани сақлаб қолиш мақсадида жавоб ёзган эдингиз катта раҳмат, лекин Яна бир аччиқ ҳақиқатни айтмоқчиман 2008йил июл ойида яъни ҳижоб киймасидан бир ой олдин аёлим "ҳижоб киймайман" деб онасининг уйида салкам бир ой мендан берухсат яшаган. Кейин эса орадан бир ой чамаси ўтиб Аллоҳим инсоф бериб ҳижоб кийишга рози бўлиб қайтиб келган эди. Ўшанда аёлимнинг оила аъзолари ҳам аёлимнинг ҳижоб кийишига қарши бўлиб "Менинг қизим ҳали ёш ўйнаб кулсин. Бунақа кийинтиришингга ҳали вақти келади. Бунча қизимни кампир қилиб юбординг" деб мени ранжитган эди. Ҳозирги кунга келиб аёлим ҳам, унинг оила аъзолари ҳам ҳижоб кийдиришимга ёппасига менга қарши. Мен аёлимнинг оила аъзоларига гапи ўтадиган одамлар орқали ҳам тушунтирдим, фойда бермади. Мен даюс бўлиб яшашни ҳоҳламайман. Агар очиқ-сочиқ юришига рози бўлиб бирга яшасам қилган тоат-ибодатим, яхши ишларим барча-барчаси зоя кетади ва охир оқибат дузахга равона бўлишим тайин, Аллоҳ асрасин! Шундай экан менга ушбу воқеа юзасидан тўлиқ маслахат беришингизни сўрайман. Хурматли Шайх хазратлари айтинг мен тўғри иш тутаяпманми ёки йўқми? Илтимос тўлиқ жавоб беринг! Аллоҳим ҳаммамиздан ҳаёлан ҳаракатан қилаётган ишларимиздан рози бўлсин Аллоҳу Акбар!!! Ассаламу Алейкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳу!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳеч ким сизга оилангни буз демайди. Ҳаққи ҳам йўқ. Бу иш ўзингизга ҳавола. Кўп муфтийлар фатво берсалар ҳам, ўзингга ўзинг фатво бер, деган нақл бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat