Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насиҳат қилиш

13:55 / 25.01.2016 | sayora | 1256

Ассаламу алайкум кадрли устозлар! Агар инсон оила аъзосига фарз ва суннат амаллар ҳақида насиҳат қилса, уларнинг ғаши келиб "жуда ақлли бўлиб кетибди" дейишса, насиҳатни тўхтатиб қўйиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Одатда инсон ўзидан паст ёки тенг бўлган кишиларни насиҳатини қабул қилмайди. Шунинг учун шариатимиз, ҳукмини ўтказа оладиган даражада обрў талаб қилишни ҳалол қилган. Бундай обрўга эса Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлиш ила эришилади. Мақбул бўлиши учун эса сўз ва амалда шариатга тўлиқ амал қилувчи бўлиш керак.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ اللهَ إِذَا أَحَبَّ عَبْدًا دَعَا جِبْرِيلَ فَقَالَ: إِنِّي أُحِبُّ فُلَانًا فَأَحِبَّهُ، قَالَ فَيُحِبُّهُ جِبْرِيلُ ثُمَّ يُنَادِي فِي السَّمَاءِ فَيَقُولُ: إِنَّ اللهَ يُحِبُّ فُلَانًا فَأَحِبُّوهُ فَيُحِبُّهُ أَهْلُ السَّمَاءِ، ثُمَّ يُوضَعُ لَهُ الْقَبُولُ فِي أَهْلِ الْأَرْضِ، وَإِذَا أَبْغَضَ اللهُ عَبْدًا دَعَا جِبْرِيلَ فَيَقُولُ: إِنِّي أُبْغِضُ فُلَانًا فَأَبْغِضْهُ، قَالَ فَيُبْغِضُهُ جِبْرِيلُ، ثُمَّ يُنَادِي فِي أَهْلِ السَّمَاءِ: إِنَّ اللهَ يُبْغِضُ فُلَانًا فَأَبْغِضُوهُ، قَالَ فَيُبْغِضُونَهُ، ثُمَّ تُوضَعُ لَهُ الْبَغْضَاءُ فِي الْأَرْضِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

4489. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, Жаброилни чақириб:
«Мен Фалончини яхши кўрдим. Сен ҳам уни яхши кўр», дейди.
Бас, Жаброил уни яхши кўради ва осмонда нидо қилиб:
«Албатта, Аллоҳ Фалончини яхши кўрадир. Сиз уни яхши кўринг!» дейди.
Шунда аҳли осмон уни яхши кўради. Сўнгра унинг учун ер аҳлида қабул йўлга қўйилади.
Қачон Аллоҳ бир бандани ёмон кўриб қолса, Жаброилни чақириб:
«Мен Фалончини ёмон кўрдим. Сен ҳам уни ёмон кўр», дейди.
Бас, Жаброил уни ёмон кўради ва осмонда нидо қилиб:
«Албатта, Аллоҳ Фалончини ёмон кўрадир. Сиз уни ёмон кўринг!» дейди.
Шунда аҳли осмон уни ёмон кўради. Сўнгра унинг учун ерда ёмон кўриш йўлга қўйилади», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Демак, Аллоҳ таолонинг муҳаббатини қозонаман деган одам Аллоҳ таолони рози қилишга ҳаракат қилсин. Одамларнинг муҳаббатини қозонаман деган одам ҳам Аллоҳ таолони рози қилишга ҳаракат қилсин.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat