Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ хутбаси

12:46 / 25.01.2016 | jamshidxoja | 3786

Ассалому алайкум! Азиз устозлар! Сизлардан никоҳ хутбасини ўзбекчадаги матни ва унинг маъноларининг таржимаси учратмаганлигим учун у ҳақдаги тўлиқ маълумотларни, яъни ўзбекчада берилган матнларнинг таржимаси ҳамда унга хос хусусиятларини сўрамоқчи эдим. Илмингиз янада зиёда бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Исломдан аввал ҳам ҳар бир миллатнинг никоҳи ва унда ўқиладиган хутбаси бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг никоҳлари борасида “Нурул яқин” номли китобда қуйидагича келган :

، فخطبها منه بواسطة عمه أبي طالب، فزوّجها عمّها. وقد خطب أبو طالب في هذا اليوم فقال: الحمد لله الذي جعلنا من ذرية إبراهيم، وزرع إسماعيل وضِئْضِىءِ معدّ، وعنصر مضر، وجعلنا حضنة بيته وسُوّاس حرمه، وجعله لنا بيتاً محجوجاً وحرماً آمناً، وجعلنا حكّام الناس، ثم إن ابن أخي هذا محمدبن عبد الله لا يُوزن به رجل شرفاً ونبلاً وفضلاً، وإن كان في المال قُلٌّ، فإن المال ظل زائل، وأمر حائل، وعارية مستردّة، وهو والله بعد هذا له نبأ عظيم وخطر جليل، وقد خطب إليكم رغبة في كريمتكم خديجة، وقد بذل لها من الصَّدَاقِ كذا. وعلى ذلك تم الأمر

"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам амакиси Абутолиб билан Хадижанинг амакиси Амр ибн Асадникига совчи бўлиб боришди. Мезбон уларнинг истагига розилик берди.
Абутолиб келин-куёвни никоҳ қилиб, қуйидагича хутба ўқиди: " Бизни Иброҳим зурриёти ва Исмоил авлоди, Маад асли ва Музор насли қилиб яратган, Байтуллоҳнинг қаровчилари, Масжиди ҳаромнинг бошқарувчилари мартабасига кўтарган ва Ҳарами шарифни бизларга қўрғон, тинчлик маскани қилган ва бизларни одамлар устидан ҳукмрон қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Жияним Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг шараф, мардлик, олижаноблик, фазлу карамда тенги йўқдир. Мол-дунёси кўп бўлмасада, у нарсалар соя каби ўзгариб турувчи нарса ва қайтиб олинадиган ориятга берилган нарсалардир. Аллоҳнинг номи билан қасам ичиб айтаманки, Муҳаммад келажакда номи улуғ буюк ишлар соҳиби бўлади. Сизларнинг карима қизингиз Хадижага рағбат қилиб совчи бўлди ва шунча маҳр берадиган бўлди" деди.
Хутба учун бирор жумлани тайин қилинган эмас. Юқоридаги ривоятда келгани каби Аллоҳга ҳамду санолар айтиш суннат.  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat