Ассалому алайкум, азиз ва қадрли устозлар! Дадам бизнинг уйга катта пулга бошқа “линия”дан ток олиб келганлар. Бизда шу боисдан иккита “линия” бўлиб, бири ўчса ҳам иккинчиси кўпинча ўчмайди. Буни кўрган қўшнилар бизга индамасдан ўзларига ҳам улаб олишибди. Бу ҳолатдан сўнг ўз-ўзидан ток пасайди ва онажоним баъзи ишларни қилолмаяптилар. Дадам эса индамаяптилар. Қўшнилар Аллоҳдан қўрқмасдан бировнинг ҳаққини ўзлаштириб олдилар. Устозлар қўшниларим онажонимни жаҳлини чиқариб, онамни қийнагани учун уларни сўкмоқчиман. Онажонимни хафа қилганлари учун чидай олмаяпман. Шу ишим тўғрими? Онамни хафа қилгани учун уларга қаттиқ гапирсам бўладими? Уларнинг қилган ишлари қўшничилик ҳаққига кирадими? Тўғриси, қўшниларимни ёмон ишлари бор, аммо уларни айбини айтишим тўғри бўлмаса керак. Шунга ўхшаш ҳолатлар олдин ҳам улар томонидан бўлган. Азиз устозлар шошилиб, хато қилмай деб сизлардан сўраяпман. Нима қилай устозлар?
Ва алайкум ассалом! Уларни сўкиш ўрнига устозимизнинг “Ижтимоий одоблар” китобларини ўқиб беринг. Шуниси фойдали. Валлоҳу аълам.