Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжид одоби

21:38 / 19.01.2016 | Хумоюн Омонов | 950

Ассаламу алайкум! Устозлар масжидга борганимда олди қаторга жойлашишга ҳаракат қиламан. Лекин ҳар сафар бир қария келиб менга ёмон муносабатда бўлади. Сўз билан эмас, ҳаракатларидан сизилади. Охирги маротаба мени жуда қаттиқ ранжитди, келганида мен ўтиргандим келиб оёғи билан оёғимни туртиб, жаҳл билан “оёғингни ол” деди. Суннатни ўқиб бўлгач фарзга турдик ва у мени жойимни бир намозхонга кўрсатиб “келинг хожи ака” деди. Мен масжиддан бошқа жойда унга истаган жойини бўшатиб беришим мумкин, лекин масжиддаги бу жойни ҳатто отамга ҳам бўшатмаган бўлардим. Хуллас бу воқеа қалбимга жуда оғир ботди. Ҳеч қачон бунчалик сиқилмагандим, Аллоҳнинг уйида менга бўлган муносабатдан жуда хафа бўлдим. Илтимос менга маслаҳат беринглар нима қилай? Имомдан узоқроқда намоз ўқийми? Нолиганим учун узр лекин буни кимгадир айтмасам бўлмасди.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا أَبُو الْأَحْوَصِ، حَدَّثَنَا أَشْعَثُ، عَنِ الْأَسْوَدِ بْنِ يَزِيدَ، عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ  صلي الله عليه وسلم عَنِ الْجَدْرِ أَمِنَ الْبَيْتِ هُوَ؟ قَالَ: «نَعَمْ». قُلْتُ: فَمَا لَهُمْ لَمْ يُدْخِلُوهُ فِي الْبَيْتِ؟ قَالَ: «إِنَّ قَوْمَكِ قَصَّرَتْ بِهِمُ النَّفَقَةُ». قُلْتُ: فَمَا شَأْنُ بَابِهِ مُرْتَفِعًا؟ قَالَ: «فَعَلَ ذَلِكِ قَوْمُكِ لِيُدْخِلُوا مَنْ شَاءُوا وَيَمْنَعُوا مَنْ شَاءُوا، وَلَوْلَا أَنَّ قَوْمَكِ حَدِيثٌ عَهْدُهُمْ بِالْجَاهِلِيَّةِ، فَأَخَافُ أَنْ تُنْكِرَ قُلُوبُهُمْ أَنْ أُدْخِلَ الْجَدْرَ فِي الْبَيْتِ وَأَنْ أُلْصِقَ بَابَهُ بِالْأَرْضِ». أطرافه: 126، 1583، 1585، 1586، 3368، 4484، 7243 - تحفة: 16005 - 180/2

1584. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан девор ҳақида: «У Байтданми?» деб сўрадим. У зот: «Ҳа», дедилар. «Уларга нима бўлди, уни Байт ичига киритишмаган?» дедим. У зот: «Қавмингнинг нафақаси етмаган», дедилар. «Нега эшиги кўтариб қўйилган?» дедим. У зот: «Буни қавминг истаганини киритиб, истамаганига монелик қилиш учун қилган. Агар қавминг жоҳилиятдан янги чиққан бўлмай, деворни Байтнинг ичига киритиб, эшигини ерга теккизиб қўйишимни ёқтирмаслигидан қўрқмаганимда эди...» дедилар».("Олтин силсила“ китобидан Саҳиҳ Бухорий).
Уламолар ушбу ҳадисдан фитна ёки ихтилоф чиқадиган ўринларда афзал, мустаҳаб  бўлган амални тарк қилиш кераклигини олганлар.  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat