Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўзаси ҳақида

20:56 / 18.01.2016 | Solijon ibn Abduqodir | 1160
Ассаламу алайкум! Билишимча нафл рўзани жума, шанба, якшанба кунларининг биронатасида тутиб бôлмайди. Тутиш учун бир кунмас икки кун тутиш керак. Қазо рўза тутсам масалан жума куни тутсам (шанба ёки якшанба) бошқа кунни қўша олмасам бўладими. Ёки қазо рўзаҳам ҳудди нафлдек жумага пайшанба ёки шанбани қўшиб тутиш керакми.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қазо рўзани беш кун яъни ийдул фитр ва қурбонлик кунининг тўрт кунидан ташқари ҳамма кунда тутиш жоиз. Одатда одамлар жума куни рўза тутиш борасида нотўғри тушунчага бориб қолганлар. Жума куни савоби кўп, бошқа кунларда рўза тутгандан кўра бу кунда рўза тутиш афзал – деган ниятдагина жума кунини рўзага хослаб олиш жоиз эмас. Бу ниятда бўлмаса рўзани ният қилган бўлса, ёки қазоларини тутса, ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Гап рўзани жума кунига хослаб олиш ёки олмасликда холос. Бу худди намозларга битта сурани хослаб олиб, бошқасини ўқимасликка ёки масжиддан бир жойни тайин қилиб олиб, бошқа жойда намоз ўқимасликка ўхшайди. Бундай қилиш макруҳдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat