Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аввалдан келишиб олинган савдо

20:53 / 18.01.2016 | islom_747 | 1177

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, вақтингизни аямасдан бизларга ёрдам бераётганингиз учун сизларга катта раҳмат. Сизлардан бир савол сўрамоқчи эдим. Агар ноўрин савол йўллаган бўлсан олдиндан узр сўрайман. Мақсадим рибодан қочиш. Бир одам менга “5000$ бериб турсанг, 6000$ қилиб бир ойдан кейин бераман” деганди. Мен рибо бўлгани учун рози бўлмадим. Шунда у қуйидаги савдони таклиф қилди. Унга "машинамни пулини бир ойдан кейин 6000$ қилиб берасан, мен сендан 1-2 кундан кейин 5000$ қайтиб сотиб оламан" десамда у рози бўлса, шундай савдо қилсак бўладими? У менга шундай қилсак бўладими деб юқоридаги савдони айтди. Хатолик қилиб қўймаслик учун сизлардан сўрашга жазм қилдим. Илтимос шу ишимни тўғри ва шариатга мувофиқ тарзда амалга оширишим учун тўғри йўлни кўрсатинглар. Аввалдан каттакон раҳмат. Умрингиз узоқ бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat