Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу иш кўчириш эмасми?

19:49 / 12.01.2016 | Hasanhoja | 1226

Ассалому алайкум! Мен Ҳазратнинг аудио дискларини сотиб олиб, телефонимга эшитиб юриш учун ёзиб олганман. Бир дўстим мендан савол сўраб қолди ва унинг жавоби мен эшитиб юрган Ҳазратнинг маърузаларида бор эди. Мен унга тўлиқ жавоб оласан деб Ҳазратнинг шундай саволга берган жавобларини телефонига ўтказиб бердим. Чунки ўша пайтда у ҳали телефонига ёзиб олмаган эди. Бу ишим нусха кўчиришга кириб қолмайдими? Қилган ишим жоизми? 2. Диск ва китобларнинг орқа муқовасига ёзиб қўйилган нусха кўчириш барча усуллари шаръан ҳаром дейилганда қандай ҳолатлар назарда тутилганини ҳам ойдинлаштириб берсангиз бизлар учун яхши бўлар эди. Аллоҳ қилаётган ишларингизни ҳайрли қилсин. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўзингизга қулайлик учун бемалол дискдан тўлиқ ёзиб олиб тинглаб юришингиз мумкин. Лекин бошқаларга рухсатсиз тарқатиш мумкин эмас. Дўстингиз саволига жавоб топишида ёрдам учун ёзиб берган қисмингизга биз розимиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat