Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу иш тўғрими?

19:45 / 12.01.2016 | Davronbek1996 | 1191

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ! Устозлар, мен чет элда ўқийман. Бу ерда биродарлар билан уйда тураман. Мен турадиган мамлакатда ғайридиндагилар яшайди. Бир биродар шу ердан уйни ижарага олган ва шу уйда токда ишлайдиган плита ва печка бор. Лекин биродарим бу уйдаги счётчикка сим улаб, разетка чиқарган. У разетка орқали ишлатилган токка пул ёзилмайди ва шу орқали токда ишлайдиган электрик плитадан овқат пиширишади ва печкада уйни истишади. Мен бу қилаётган ишларингиз тўғри эмас десам, унча қулоқ солишмайди. Кейин менга “бу ишни қилса бўлаверади, чунки бу ғайридинларнинг мамлакати. Мусулмон одам мусулмон одамнинг ҳаққини емаса бўлди” деди. Уларнинг шу қилаётган ишлари тўғрими ? Бу плитада пишириладиган овқат ҳалол бўладими? Ахир мусулмон одам мусулмонни ҳам, ғайридиндаги одамларни ҳам ҳаққига хиёнат қилиш керакмаску! 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мустаъмин(виза олиб, ўзга мамлакатда яшовчи, ғайри динлар яшовчи мамлакатлар ҳам шунга киради)га борган жойидаги бошқа дин вакилларининг молига ва жонига тажовуз қилиши ҳаром. Шерикларингиз қилаётган нарса ўзганинг ҳаққини ейиш ҳисобланиб, қиёмат кунида эвазига ҳасанотларидан олиб берилади. Агар бергани ҳасанотлари етмаса, уларнинг гуноҳларидан шерикларингизга берилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat