Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш учун дуо

21:03 / 21.02.2016 | omon | 3090

Ассалому алакум! Азиз устозлар, ёшим 26 ҳали хам бўйдоқман, илтимос ҳаққимга  дуо қилсангизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам васият қилганларидек солиҳа, иймонли қизни Аллоҳ насиб этсин ва мен, манга ўхшаш бўйдоқларга динимиз, шариатимиз ва ҳадислардан келтириб, кўрсатма ва маслаҳатлар берсангизлар. Зеро умрйўлдош танлашда адашмайлик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Уламоларимиз барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб ҳамда бошқа омилларни ҳисобга олиб, муносиб келин танлашда қуйидаги нарсаларга эътибор бериш кераклигини таъкидлаганлар:
1. Диндорлик.
2. Серфарзандлик. Бу сифат қариндош-уруғ аёлларга қараб билинади.
3. Аввал турмуш қурмаган бўлиши.
4. Диндор ва қаноатли оиладан бўлиши.
5. Насаби яхши бўлиши.
6. Ҳуснли бўлиши. Шунда эрнинг кўнгли тўқ бўлади, муҳаббат қўяди, бошқаларга қарамайди.
7. Қариндошлардан бўлмаслиги. Қариндошга уйланса, болалари заифҳол бўлиш эҳтимоли кучли. Яна, Аллоҳ кўрсатмасин, келишмовчилик бўлиб қолса, қариндошлик алоқаларига зарар етиши ҳам мумкин. Бегонадан бўлса, болалар заифҳол бўлмайди. Куёв-келиннинг баҳонаси билан уларнинг қариндош-уруғлари ҳам қуда-анда бўладилар, ижтимоий алоқалар ривожланади.
8. Бир хотиндан зиёда қилмаслик. Чунки кўпхотинлиликнинг машмашаси ҳам кўп бўлади, шартларини бажо қилиш ҳам осон эмас.(“Бахтиёр оила” китобидан). Валлоҳи аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat