Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ҳақларида

09:42 / 27.02.2016 | MuslimQUVA | 3773

Ассаламу алайкум! Азиз устозлар қилаётган ҳайирли ишларингизни Аллоҳ ўзи муносиб мукофатласин. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ҳақларида маълумот керак эди. Асли қаерлик бўлганлар, қачон туғилиб, қачон, қаерда ва неча ёшларида вафот этганлар? Излаш хизматидан топа олмадим илтимос. Аллоҳим Ўзи рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://siyrat.uz/?p=84

Савол: Салмони форсий розияллоҳу анҳу 250-350 йил яшаган экан, деб эшитдим. Шу гап ростми?

Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ, аммо баъд:

Бу эҳтимолдан жуда йироқ гап бўлиб, ҳижрий 250 йили вафот этган Аббос ибн Язид Баҳронийга нисбат берилган, яъни унинг номидан айтилган.

Имом Заҳабий бошчилигидаги муҳаққиқ уламолар Баҳроний номидан қилинган ривоятнинг исноди йўқлиги туфайли ҳужжатга ярамаслигини ва буни тасдиқлайдиган бошқа бирорта ҳам ишончли далил йўқлигини айтишади.

Агар ростдан ҳам Салмон розияллоҳу анҳу 250 йил яшаган бўлганларида эди, албатта, саҳобалардан бу ҳақда кўплаб ишончли ривоятлар келган бўларди.

Дарвоқе, Салмон розияллоҳу анҳунинг ҳаётини чуқур ўрганиб чиққан Имом Заҳабий сингари уламолар у кишининг 75-80 йил умр кўрганини таъкидлашган ва бунга қатор мисолларни келтиришган. Ана шу мисоллардан бири, Салмон розияллоҳу анҳу Мадинага қул қилиб олиб келтирилганида ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан учрашишдан сал илгари хурмо дарахтлари учига бемалол чиқиб, тушиб меҳнат қилар эди… Валлоҳу аълам.

(Манбалар: Заҳабий, «Сияру аъломин нубало», 1/555; «Фатово аш-шабакатил исломия», 8/5521).

 

Топ рейтинг www.uz Openstat