Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Осмонлару ерни яратилишида … » ояти

00:00 / 11.06.2009 | eski savollar | 652
Ассаламу алайкум устоз!"Руҳий тарбия" китобини мутоалаа қила туриб бир масалага диққатим тушиб қолди. Китобнинг 163-бетида Ато раҳмаюллоҳи алайҳидан келган ҳадисда, Росулулоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам «Оли Имрон» сурасининг 190-ояти нозил қилиниши ҳақида "...Ҳолбуки, бу кеча менга: "Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кечаю кундузнинг алмашиниб туришида..." ояти нозил бўлди" деганлар. Бу воқеа Оиша розияллоҳу анҳонинг уйида бўлган эди. Худду шу китобнинг 168-бетида Имом Жалолиддин Суютийнинг "Ад-Дуррул Мансур" тафсиридан Ибн Аббос розияллоҳу авнҳудан бошқачароқ ривоят келган. Унда Қурайшликлар яҳудий, насронийларда Мусу алайҳиссалом ва Исо алайҳиссаломлар кўрсатган мўъжизалар ҳақида сўрашган. Жавобни олгач Муҳаммад алайҳиссаломнинг олдига келиб, Аллоҳ таолодан Сафони тиллодан қилиб беришини дуо қилишини сўрашган, сўнг Муҳаммад алайҳиссалом дуо қилганлар. Жавобан Аллоҳ таоло: "Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун белгилар бор" мазмунидаги оят нозил бўлган.Савол: Бу икки ҳолатда Айнан Оли Имрон сураси, 190-ояти ҳақида сўз боряптими ёки иккала ҳадисда ҳам икки бир-бирига ўхшаш оятлар баён қилинганми? Бир тарафдан қаралса Ато раҳматуллоҳи алайҳи ва Ибн Аббосларнинг розияллоҳу анҳунинг хабарларида қарама-қаршилик борде. Ёки иккала ҳадисдаги воқеалар кетма-кет содир бўланми, бир воқеани тўлдириб келганми?Устоз, агар сал ноқулайроқ савол бўлса мазур тутинг. Мен фақатгина ҳадисни бошқаларга етказганимизда аниқлик бўлсин, ҳар хил саволлар туғилмасин деб, ўзингизга мурожаат қилдим!Жазакумуллоҳу ҳойрон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар мен адашмасам, сиз айтган ривоятлар китобда қуйидагича келган.Биринчи ривоят:Абд ибн Ҳумайд, Ибн Аби Ҳотим ва Ибн Ҳиббонлар Ато раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қиладилар: «Мен, Абдуллоҳ ибн Умар ва Убайд ибн Умайрлар Оишанинг олдиларига кирдик. Ибн Умар: «Бизга Расулуллоҳ алайҳиссаломдан кўрган энг ажойиб нарсани айтиб беринг», деди. У киши йиғладилар, сўнгра дедилар: «Ҳамма ишлари ажойиб эди. Менинг навбатим кунларидан бирида келиб, мен билан бирга ўринга кириб ётдилар. Бир муддат ўтгандан сўнг: «Эй Ойиша, менга изн бер, Парвардигоримга ибодат қилай», дедилар. Туриб, сув идишга бориб, оз сув ишлатиб таҳорат қилдилар. Сўнгра туриб қироат қилдилар, йиғладилар. Мен кўз ёшларини ёноқларидан оқаётганини кўрдим. Сўнгра ўтириб, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар, йиғладилар. Мен кўз ёшларининг кўксиларига оқиб тушаётганини кўрдим. Кейин ўнг ёнбошларига ёнбошлаб, қўлларини юзларига тирадилар, йиғладилар. Мен кўз ёшларининг ерга оқиб тушаётганини кўрдим. Билол туриб, у кишини намозга чақирди: «Намозга, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У кишининг йиғлаётганларини кўриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сизнинг аввалгию кейинги гуноҳларингизни кечган бўлса ҳам,йиғлаяпсизми?» деди. «Эй Билол! Шукр қилувчи банда бўлмайинми?! Мен йиғламай, ким йиғласин! Ҳолбуки, бу кеча менга «Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кечаю кундузнинг алмашиниб туришида...» ояти нозил бўлди», дедилар».Иккинчи ривоят:Имом Жалолиддин Суютий «Ад-Дуррул Мансур» тафсирларида қуйидагиларни ёзадилар:«Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қурайшликлар яҳудийларга бориб: «Сизларга Мусо келтирган мўъжиза нима?» дедилар.«Асо ва назар солувчиларга оппоқ бўлиб кўринадиган қўли», дейишди.Насороларга бориб: «Ичингизда у қандай бўлган эди?» деб сўрадилар.«Туғма кўр ва песни тузатар ҳамда ўликни тирилтирар эди», дейишди.Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Роббингга дуо қил. Бизга Сафони тилло қилиб берсин», дейишди. Бас, У зот дуо қилдилар ва «Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор» ояти нозил бўлди. Бас, улар ана шунинг ҳақида тафаккур қилсинлар» (2-жуз. 407-бет).- Кўриниб турибдики, икки ривоятда ҳам оятлар қайси сурадан экани айтилмаган. Суранинг номини ва оятнинг рақамини сиз ёзгансиз ва ўша гумон асосида савол бермоқдасиз. Агар Қуръони Каримга назар соладиган бўлсак, «Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида...” деб бошланадиган оят икки дона. Шулардан бирида мазкур жумланинг кейинида “ақл эгалари учун белгилар бор» ибораси келади ва бу оят “Оли Имрон” сурасидадир. Бу бизнинг иккинчи ривоятимиздаги оят. Иккинчи оятда эса, «Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида”дан кейин “ва денгизда сузиб борувчи кемада” жумласи келади. Бу оят эса “Бақара” сурасининг оятларидан биридир. Демак, икки ривоятда айри – айри икки оят ҳақида сўз бормоқда.Умуман, оятларнинг нозил бўлиши ҳақида маълумот берадиган алоҳида “Сабубул нузул” номли илм бор. Бу илмда шунга ўхшаш нарсалар тушунтирилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat