Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Билмасвойдан 3 савол :))

00:00 / 12.06.2009 | eski savollar | 944
Ассалому алейкум ҳазрат!1. Қур'они Каримни транскриптсия орқали о'қиса, ҳатм о'рнига о'тадими ёки о'тмайдими? (Масалан транслитератион.орг сайти)2. О'лган инсонга аза тутиш, 40 кун телевизор, компютерни ёқмаслик, қора кийиниш каби нарсалар мажбурийми ё эмасми? Улар ҳақида қисқача тушунтириш берсангиз.3. Қур'они Каримни фазилатлари учун о'рганса, масалан, Воқеа сурасини ризқ учун ёдласа, шифо келтирувчи оятларни идишга ёзиб ювиб ичса, оятлардан тумор қилса: а) Жоизми? б) Пайг'амбаримиз с.а.в. айтганларидек дунёнинг нарсасига эришиш учун илм о'рганган ҳисобланмайдими ё ҳисобланадими?Саволларимда нуқсон ва ножо'ялик бо'лса аввалдан узр. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ўтмайди. Намоз учун, Қуръон ҳарфларини ўрганиб олгунча истисно тарийқасида бўлиши мумкин. Аммо хатм жоиз эмас. Унинг ўрнига ҳарф ўрганиш керак.2. Эри ўлган аёл тўрт ойу ўн кун, ясан – тусан қилмай аза ва идда тутади. Қолган аёллар уч кун. Бошқа ҳеч нарса йўқ.3. Рухсат берилган ишларни қилинса, ундай бўлмайди. Мисол учун, “Воқеъа” сурасини сиз айтган ниятда саҳобалар томонидан ўқилгани ҳақида ривоятлар бор. Шунингдек, зарар етмаслик учун ўқиладиган оятлар ҳақида ҳам ривоятлар бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat