Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

18:16 / 22.02.2016 | Salohiddin Isakov | 1078

Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати аъзолари”, закот бeрмоқчи бўлган киши, закот олмоқчи бўлган кишида ҳаққи бўлса, закотни ўша қарздорга бeрса бўладими? Яъни ҳақдор закот бeрувчи, қарздор закот олувчи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бўлади. Лекин қарздор баъзи ўринларда катта қарзга тушиб қолган бўлсада, мол-мулкини ҳисоблаганда нисобга қодир бўлиб қолади. Нисоб эгасига закот бериб бўлмайди. Қарзлари закотда ҳисобланадиган мол-мулкидан кўп бўлса, ҳақдор закотини қарздорга мулк қилиб берганидан кейин, хоҳласа қўлидан қарзи эвазига олиши мумкин. Аммо бу билан “одамларни қарз олиб, закотдан узиб юборавераман” деган нарсага журъати пайдо бўлиб қолмаслигини тадбирини қилиш керак. Валлоҳу аълам

Топ рейтинг www.uz Openstat