Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чўчқа терисидан тайёрланган сумкани тақиб юрса бўладими?

22:50 / 19.02.2016 | eski savollar | 3369

Чўчқа терисидан тайёрланган сумкани тақиб юрса бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Чўчқанинг бутун борлиғи айни нажосат ҳисобланади. Унинг бирор бир бўлагидан фойдаланиш жоиз эмас. Гўшти ҳам, ёғи ҳам, териси ва суяги ҳам нажосатдир. Улардан ҳеч бир шаклда фойдаланиш жоиз эмас. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 173-оятида марҳамат қилади :  إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللّهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ Бақара 173. Албатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўч­қа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни ҳаром қил­ди. Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.   чўчқанинг гўшти. «Гўшти» дейилганидан «ёғи ёки бошқа жойи ҳалол экан-да», деган фикр уйғонмаслиги керак. Чўчқа буткул ҳаром. У ҳам нажас ва ифлос бўлгани учун ўлимтик ва қон каби ҳаромдир. Қолаверса, чўчқа табиати бузуқ, ифлос ҳайвон, нима кўринса, еяверадиган махлуқ. Соф табиат эгалари ундан нафрат қиладилар. Ейилган озуқа инсон вужудига сингиб, ўз таъсирини ўтказади. Масалан, баъзи дориларни ичсангиз, Аллоҳ у моддаларга берган хусусият туфайли танадаги оғриқ қолади, баъзилари истеъмол қилинса, асаб ўрнига тушади ва ҳоказо. Шунингдек, баъзи овқатлар иссиқлигингизни ошириб юборса, бошқаси совуқлигингизни оширади. Хулоса шуки, тановул қилинган озуқалар инсонга ҳар жиҳатдан таъсир ўтказади. Тажрибалиларнинг таъкидлашларича, дунёда эркаги урғочисини қизғанмайдиган бирдан-бир ҳайвон чўчқа экан. Тиб олимлари чўчқа гўштида қон-томир ва юрак касалликларини тарқатувчи моддалар борлигини ҳам аниқладилар. Яна бошқа кўпгина зарарлари ҳам аён бўлди. Бу ҳақда ҳатто ўзлари чўчқа гўштини истеъмол қиладиган халқларнинг вакиллари, Қуръон ва Исломдан бехабар кишилар илмий ишлар қилдилар, алоҳида китоблар ҳам ёздилар.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.  

Топ рейтинг www.uz Openstat