Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бақара сураси 245-оят

08:51 / 07.03.2016 | 1854

Ассалому алайкум! Бақара сурасининг 245-оятидаги «ябсуту» калимасида «сод» ҳарфининг устида кичик «син» ҳарфи келаяпти. Ушбу ҳолатда «ябсуту» калимаси қандай ўқилади ва кичик «син» ҳарфи  нимани англатади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қироатда икки тариқ — Шотибия ва Жазария ривояти бор. Мусҳафлар Шотибия тариқида ёзилади. Унга кўра, "сод" устига "син" қўйилса, "сод" ўрнига "син" ўқилиши тушунилади. Усмон мусҳафи хатини сақлаб қолиш учун ундаги асл битик шакли берилиб, устига қироатда ўқиладиган ҳарф ёзиб қўйилган. Баъзи қироатларда, жумладан, Жазария тариқидаги Имом Ҳафсдан ривоят қилинган айрим тариқиларда бу қабилдаги калималарда "сод" билан ҳам ўқилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat