Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрам ҳисобланадими?

11:04 / 10.03.2016 | muhamed | 1364

Ассалому алайкум! Устозлар, “номаҳрам аёллар” дeб кимга ва қандай аёлларга айтилади? Яқин ёки узоқ қариндошлар ҳам номаҳрамга кирадими? Ижтимоий тармоқларда қариндошларим билан гаплашиб турардим, шунга шубҳа пайдо бўлди. Улар билан гаплашишнинг ҳукмлари қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

НИКОҲИ ҲАРОМ БЎЛГАН АЁЛЛАР

Аллоҳ таоло турли сабаб ва ҳикматларга кўра ҳар бир эркакка бир неча тоифа аёлларнинг никоҳини ҳаром қилган. Эркак киши уларга уйланиши мумкин эмас, бундай қилиш ҳаром ҳисобланади. Ким бу ишни қилса, гуноҳкори азим бўлади. Мазкур гуноҳга ботиб қолмаслик учун ҳар бир мусулмон шахс ушбу масалани яхшилаб тушуниб олмоғи керак. «Мухтасари Виқоя»нинг соҳиби бу масалани қуйидагича баён қиладилар. Қуйидагилар ҳаром бўлади: асли, фаръи, яқин аслининг фаръи, узоқ аслининг сулбидан бўлган қизи, хотинининг онаси ва жинсий яқинлик қилган хотинининг қизи, аслининг ва фаръининг хотини. 1. Асли, яъни онаси, момолари: отасининг онаси ва онасининг онаси ва ҳоказо. 2. Фаръи, яъни қизи, фарзандларининг қизлари, яъни қиз набиралари. 3. Яқин аслининг фаръи, яъни ота ва онасидан тарқалганлар – опа-сингиллари. 4. Узоқ аслининг сулбидан бўлган қизи, яъни бобо ва момоларининг қизлари – амма ва холалари. 5. Хотинининг онаси, у хотин билан қовушганми, йўқми, барибир. 6. Жинсий яқинлик қилган хотинининг бошқа эридан бўлган қизи. Агар бир хотинни никоҳига олган, аммо унга яқинлик қилмаган бўлса, ундан ажраб, мазкура аёлнинг бошқа эридан бўлган қизига уйланса бўлади. 7. Аслининг ва фаръининг хотини, яъни отасининг ва ўғлининг хотини. Ушбу тоифадаги аёлларнинг никоҳи ҳаромлигига ояти карималардан ва ҳадиси шарифлардан бир қанча далиллар бор:

حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ أُمَّهَاتُكُمْ وَبَنَاتُكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ وَعَمَّاتُكُمْ وَخَالاَتُكُمْ وَبَنَاتُ الأَخِ وَبَنَاتُ الأُخْتِ وَأُمَّهَاتُكُمُ اللاَّتِي أَرْضَعْنَكُمْ وَأَخَوَاتُكُم مِّنَ الرَّضَاعَةِ وَأُمَّهَاتُ نِسَآئِكُمْ وَرَبَائِبُكُمُ اللاَّتِي فِي حُجُورِكُم مِّن نِّسَآئِكُمُ اللاَّتِي دَخَلْتُم بِهِنَّ فَإِن لَّمْ تَكُونُواْ دَخَلْتُم بِهِنَّ فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْكُمْ وَحَلاَئِلُ أَبْنَائِكُمُ الَّذِينَ مِنْ أَصْلاَبِكُمْ وَأَن تَجْمَعُواْ بَيْنَ الأُخْتَيْنِ إَلاَّ مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّ اللّهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا ۝ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ النِّسَاء إِلاَّ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ كِتَابَ اللّهِ عَلَيْكُمْ

Аллоҳ таоло: «Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари – агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, сизга гуноҳ йўқ – ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари ҳамда опа-сингилни жамламоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Қўлингизга мулк бўлганлардан бошқа эрли аёллар ҳам (ҳаром қилинди). Бу сизларга Аллоҳнинг ёзганидир», деган (Нисо сураси, 23-24-оятлар).(Қолган маълумотларни батафсил "Кофоя" китобидан билиб оласиз). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat